Ўзбекистонлик футболчи Сервер Жепаров тўп сурадиган Теҳроннинг «Истиқлол»и Эрон Кубоги финалида қуйи лига вакили «Ҳунеҳ бе Ҳунеҳ»га қарши майдонга тушди, деб ёзади «Goal24.ru».
Ўйин тақдири биринчи бўлимнинг 35-дақиқасида Тиам томонидан киритилган гол орқали ҳал этилди. Ушбу гол ўйин охиригача ягона бўлиб қолди ва «Истиқлол» Эрон Кубоги соҳибига айланди. Сервер Жепаров эса майдонда тўлиқ 90-дақиқа ҳаракат қилди.
Шу тариқа «Истиқлол» клуб тарихида 7 марта мамлакат кубоги ғолиби бўлди.
Эрон Кубоги
Финал ўйини
3 май, пайшанба
Изоҳ (0)