«Атлетико» ҳужумчиси Диего Коста ҳамда «Зальцбург» аъзоси Амаду Эдара Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзода сифатида кўрсатилди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайтида хабар берилди.
Иккала ўйинчи ҳам кеча ярим финал жавоб ўйинларида гол уришга эришди. Костанинг голи жамоасига ғалаба билан финал йўлланмасини тақдим этган бўлса, Амаду Эдара эса «Марсель»га қарши ўйиннинг қўшимча бўлимида майдондан четлатилди. Жамоаси эса финалга чиқа олмади.
Овоз бериш УЕФА сайтида амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)