Россия президенти Владимир Путин ҳамда ФИФА ташкилоти президенти Жанни Инфантино жорий йил ёзда Россия яшил майдонларида бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионати мухлиси паспортини олишди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар берди.
Мухлис паспортини берадиган марказ Сочидаги «Фишт» стадиони ёнгинасида жойлашган.
Қайд этилишича, бугунги кунда Жаҳон Чемпионати ўтадиган шаҳарларда мухлислар паспортини тақдим этадиган 21 та аналог марказ ҳамда 90 мобил пунктлар ташкил этилган. Ҳозирги кунга қадар эса 600 мингга яқин мухлисларга шундай ҳужжатлар тақдим этилган.
Маълумот учун Россия қонунчилигига кўра спорт мусобақаларига ташриф буюриш учун виза олиш шарт бўлмайди. Бундай вазиятда Жаҳон Чемпионатига ташриф буюриш истагида бўлган мухлислар ID-картасини (мухлис паспорти) тақдим қилиши ёки Жаҳон Чемпионати учрашувига кириш учун чиқарилган чиптани сотиб олгани тўғрисида электрон ҳужжатни кўрсатиши керак бўлади. Бу ҳақда тўлиқ маълумотни www.FAN-ID.ru сайтидани олиш мумкин.
Изоҳ (0)