Ҳиндистон шимолида юз берган қум бўрони туфайли 77 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Sky News телеканалига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Бўрон натижасида, шунингдек, 140 киши жабр кўрган.
Офат мамлакат шимолида жойлашган Рожастон, Уттар-Прадеш ва Уттараханд штатларига тарқалган. Юзлаб дарахтлар йиқилиб, бир қанча ҳудудларда электр энергияси таъминоти узилган. Деҳли шаҳрида Индира Ганди номидаги халқаро аэропортнинг бир қанча авиарейслари бекор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда кучли шамол туфайли Тож Маҳалнинг иккита минорасига зарар етган.
Изоҳ (0)