3 май куни журналистика бўйича «Олтин қалам» миллий мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда «Дарё» шарҳловчиси Бахтиёр Насимов интернет-журналистика йўналиши бўйича 1-ўринни қўлга киритди.
Интернет-журналистика йўналиши бўйича энг яхши журналистик материал учун миллий мукофотларни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзА бош директори Абдусаид Кўчимов топширди. Мукофотланганлар:
3-ўрин — «Anhor.uz» шарҳловчиси Юрий Черногаев;
2-ўрин — ЎзА мухбири, Қорақалпоқ Ахборот агентлиги директори Есимқан Қанаатов;
1-ўрин — «Дарё» шарҳловчиси Бахтиёр Насимов.
«Дарё» таҳририяти Бахтиёр Насимовни қўлга киритилган ушбу ютуқ билан табриклайди.
Изоҳ (0)