Бухоро шаҳрида яшовчи Ибодилло Кароматов вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилди, деб хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Фуқаро ўз аризасида Чорбақоли кўчасида яшовчи 1974 йилда туғилган Н.Ш ҳамда Ҳамза кўчасида яшовчи 1986 йилда туғилган, муқаддам судланган Н.А. лар Россия фуқароси Елена Канухнинг номида бўлган О.Эшонов кўчасида жойлашган 2-уй 15-хонадонни расмийлаштириб беришни ваъда бериб, Ибодулло Кароматовдан 18 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини қўлга киритиб, ҳозирги кунга қадар қайтариб бермасдан ўз манфаати учун ишлатиб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Ш ва Н.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми «а,б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)