Филлипин Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Вильфредо Сантоза маданият вазирлигига ташриф буюрди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.
Меҳмонни Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков қабул қилди.
Учрашув доирасида санъаткор ва ижодкорларни икки томонлама халқаро фестивалларда иштироклари таъминланиши борасида сўз юритилди.
Филлипин элчиси Вильфредо Сантоза маданият ва санъат соҳасини икки томонлама келишувлар асосида ривожлантириш юзасидан ўз фикр ва таклифларини берди. Бу ўз навбатида маданият вазирининг биринчи ўринбосари томонидан маъқулланди ва ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга ҳиссасини қўшишини айтди.
Изоҳ (0)