Ўзбек ва тожик санъат усталарининг «Дўстлик кечаси» деб номланган навбатдаги қўшма концерти Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тожикистон маданият вазирлигининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди, дея хабар беради Asia-Plus.
Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи санаси ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Душанбедаги «Кўҳи Борбад» санъат саройида 9 март куни бўлиб ўтган «Дўстлик кечаси» концертида 250 нафардан ортиқ тожик, 100 нафар ўзбек санъаткори иштирок этганди.
Изоҳ (0)