Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов терроризмга қарши курашиш масалалари бўйича бўлиб ўтадиган халқаро анжуманда иштирок этиш учун Тожикистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
«Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 3—4 май кунлари Душанбега ташриф буюради. У ‘Терроризм ва экстремизга қарши курашиш’ мавзусидаги юқори даражали халқаро анжуманда иштирок этади», — дейилади хабарда.
Душанбада бўлиб ўтадиган анжуманда 400 га яқин меҳмон иштирок этиши кутилмоқда: тегишли вазирликлар ва 50 дан ортиқ давлат идораларининг, шунингдек, 30 та халқаро ташкилот ва институт вакиллари.
Анжуманда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳам чиқиш қилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)