Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати ходимлари Шайхонтоҳур тумани Жарариқ маҳалласи Боғ кўча 35-уйда яшовчи Шомаҳмудовлар оиласининг катта қизи Ҳолида холанинг (Олга Семёновна) хонадонида бўлди.
Ҳолида хола Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкалининг «Истиқлол» санъат саройи олдидаги майдонга кўчирилишидан жуда мамнунлигини ва бу ҳаётдан розилигини маълум қилган.
Ҳолида хола айни вақтда соғ-саломат икки невара ҳамда беш эвараси бағрида бахтли-саодатли ҳаёт кечирмоқда.
«Шу кунларга етиб келганимга шукур. Ҳамма бўлаётган хайрли ишларни ўз кўзим билан кўраётганимга шукур. 9 май куни узун лимузин машинасида додамнинг номи қайтган майдонга олиб боринглар», — дейди ҳазил тарзида Ҳолида хола.
Президент Шавкат Мирзиёев Шомаҳмудовлар оиласининг халқлар дўстлиги ифодачиси эканини таъкидлаб, «Истиқлол» санъат саройи номи ва майдони, бундан ташқари шу ердаги Бунёдкор метро бекатини ҳам «Халқлар дўстлиги» номи билан қайта номлашга Шайхонтоҳур туманидаги Боғ кўча ўрнига Шомаҳмудовлар номини қайтариш ҳақида топшириқ берди.
Иккинчи Жаҳон уруши йилларида турли миллатларга мансуб бўлган 15 нафар болани ўз қанотига олган Шоаҳмад ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласининг халқлар дўстлигини ифода этиб турувчи ҳайкаллари Тошкент шаҳридаги «Истиқлол» санъат саройининг майдонига кўчирилишини маълум қилди.
«Бизнинг бағрикенглигимиз ота-боболаримиздан қолган ва қолади. Илоҳим болаларимизга ҳам шу ўтсин ана шу адолат бўлади» – деб таъкидлаб ўтди Президент.
Изоҳ (0)