Ўзбекистон яқин вақтлар ичида бюджетдан ташқари жамғармаларнинг кўпчилигини тугатмоқчи. Бу ҳақда Молия вазирлиги томонидан тақдим этилган Давлат молияси тизимини такомиллаштириш концепцияси лойиҳасига таяниб Sputnik хабар берди.
Лойиҳа муаллифлари Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси, Республика йўл жамғармаси, Таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техникавий базасини ривожлантириш бўйича бюджетдан ташқари жамғарма, «Тоза ичимлик суви» жамғармаси ва бошқа кам самарали жамғармаларни ёпишни таклиф қилмоқда. Уларнинг ўрнига мамлакат инфратузилмавий ва инвестициявий лойиҳаларни молиялаштиришнинг дастурий-мақсадли молиялаштирилишига ўтиши керак.
Экспертлар таклифига кўра, республика бирлашган бюджетига вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари, шунингдек, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилувчи ижтимоий-инфратузилмавий лойиҳалар даромадлари ва харажатларини киритиш керак.
Изоҳ (0)