Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШнинг Эрон ядро ташаббусларига қарши кампанияга бошчилик қилиш ва қўллаб-қувватлашга тайёрлигидан руҳланганлигини маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
29 апрель, якшанба куни Нетаньяху Тель-Авивда АҚШнинг янги котиби Майк Помпео билан учрашди. Помпео Америка маъмурияти нафақат Теҳрон атом лойиҳаси, балки унинг ноядровий таҳдиди, жумладан, Суриядаги ҳарбий ҳозирлигини ўз ичига олувчи Эрон стратегиясига эга эканлигини маълум қилди.
«Эрон тўхтатилиши лозим, унинг атом бомбасига интилишини тўхтатиш зарур, унинг агрессиясини тўхтатиш керак. Биз буни биргаликда амалга оширмоқчимиз. Яна бир бор бу умумий кампанияда АҚШнинг Исроилга кўрсатаётган кўмагидан жуда руҳландим», — дея таъкидлади Нетаньяху музокаралардан сўнг.
Изоҳ (0)