Исроил ҳарбийлари Ғазо сектори чегарасида уч нафар фаластинлик фуқарони отиб ўлдирди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Фаластин фуқаролардан бири чегарани ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлди, икки нафари эса аскарларга портловчи мосламалар билан ҳужум қилган.
Аслида тўрт нафар фаластинлик фуқаро чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган. Омон қолган бир нафар фуқаро ҳозирда сўроқ қилинмоқда.
Исроил ҳукумати ўлдирилган фаластинликларни ХАМAS террорчилик гуруҳи вакиллари деб ҳисобламоқда.
Маълумот учун, сўнгги ой давомида Исроилнинг Ғазо сектори билан чегарасида қарийб 50 нафар фаластинлик ўлдирилди.
Изоҳ (0)