Sun Flyer 2 электр самолёти прототипи 10 апрель куни Денвер аэропотида (АҚШ, Колорадо штати) синов парвозини амалга оширди. Бу ҳақда Hi-Tech Mail.ru хабар бермоқда.
Самолёт АҚШ фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси сертификациясидан ўтиши лозим бўлади. Шу боис уни мумкин қадар такомиллаштиришга уринмоқда. Амалга оширилган дастлабки парвоз бу йўлдаги муҳим қадамдир.
Парвоз чоғида мутахассислар 260 кВт/соат сиғимга эга LG Chem МJ1 аккумулятор ячейкаларининг ишини ўрганиб чиқди.
Кейинчалик прототиплар катта тезлик ва баландликда синовдан ўтказилади.
Изоҳ (0)