«Роскомнадзор» тахминан 18 миллионта IP-манзилни қора рўйхатга киритди. Блокировка давом эттирилган тақдирда Россия бизнесининг молиявий зарари яқин ойлар ичида бир миллиард долларни ташкил қилиши мумкин. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, Россия ҳукуматининг Telegram’ни блокировка қилишга уринишлари кўплаб интернет хизматлари ишининг қийинлашишига олиб келади.
Россиянинг тахминан 400 та ташкилоти жабр кўрган. Уларнинг маълумотлар сақлаш, дастурлар, сунъий интеллект, геолокация, тўловлар, банклар билан алоқа, мижозларга хизмат кўрсатиш тизимларида узилишлар кузатилмоқда.
Amazon ва Google булут хизматлари иш қобилиятининг, шунингдек, Google реклама майдони ишининг тўхташи иккита компанияда 2018 йил якуни бўйича 940 миллион доллар зарарни келтириб чиқариши тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)