Facebook’ка тегишли бўлган WhatsApp мессенжери Европада фойдаланувчиларнинг минимал ёш чегарасини 13 ёшдан 16 ёшга кўтаради. Тартиб 25 майдан кучга киради. Facebook‘нинг ўзи эса 13—15 ёшли фойдаланувчиларнинг маълумотлари устида ишлаш сиёсатини ўзгартиради. Бу ҳақда Hi-Tech Mail.Ru хабар берди.
WhatsApp камроқ маълумот сўраса ҳам, ундан фойдаланувчиларнинг минимал ёши 16 ёш этиб белгиланди. Бироқ мессенжер фойдаланувчилар ёшини қандай аниқлашни режалаштираётгани ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)