Бугун, 28 апрель санасида Италия А Сериясининг 35-тур беллашувларига старт берилади.
Кун тақвимидан икки учрашув ўрин олган. Тур «Рома» — «Кьево» беллашуви билан очиб берилади.
Турнинг марказий ўйини эса Тошкент вақти билан 23:45 да Миланнинг «Интер» ҳамда Туриннинг «Ювентус» жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. «Ювентус» айни дамда «Наполи»дан бир очко кўп жамғарга ҳолда мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб турибди.
«Наполи» эса ўз учрашувини эртага «Фиорентина»га қарши ўтказади.
А Серия
35-тур беллашувлари
28 апрель, шанба
Изоҳ (0)