Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Барча қишлоқ туманларида асосий вазифаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳисобланган «Томорқа хизмати» МЧЖлар ташкил этилди. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.

Фото: «Kun.uz»

Фото: «Kun.uz»

«Томорқа хизмати» МЧЖлар қуйидагилар орқали фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотишда амалий ёрдам кўрсатади:

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига шартнома асосида зарур моддий ресурслар, шу жумладан, уруғлар, кўчатлар, таралар, техника ва бошқа воситалар етказиб бериш;

ерларни рекультивация қилиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини экиш;

суғориш тизимини яратиш ва яхшилаш, сув насослари ўрнатиш, артезиан қудуқлар қазиш ва томчилатиб суғоришни ташкил этиш;

ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва қишлоқ хўжалиги экинларини ички ва ташқи бозорларда сотиш, шу жумладан, уларни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Кенгаш билан биргаликда қишлоқ туманларининг ихтисослигидан келиб чиққан ҳолда «Томорқа хизмати» МЧЖлар фаолиятини самарали ташкил этишда, шу жумладан, бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини белгиланган тартибда ажратиш орқали кўмаклашади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)