Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ИШИД жангарилари тор-мор қилингач, Сурия ва Ироқдан Марказий ва Жануби-Шарқий Осиёга ўтаётганлиги, у ерда янги террорчилик ячейкалари ташкил қилаётганини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
У жангарилар кўпинча зарба беришнинг замонавий воситаларидан, шу жумладан, учувчисиз учар қурилмалардан фойдаланишини таъкидлади.
«Масалан, Сурияда жангарилар қўллайдиган учувчисиз учар қурилмалар 100 километрдан ошиқ масофада ҳаракатланишга қодир. Уларни ривожланган мамлакатларнинг техник кўмагисиз яратиш имконсиз. Бундай зарба берувчи воситаларнинг аҳоли зич туманларда қўлланилиши ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин», — дея қўшиб қўйди Шойгу.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)