Римнинг «Рома» клуби Qatar Airways компанияси билан уч йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар берди.
2017 йилга қадар «Барселона»га ҳомийлик қилган қатарликлар энди Каталония клубини Европа Чемпионлар Лигасидан чиқариб юборган «Рома» билан бирга ҳамкорлик қилади.
«Рома» ва Qatar Airways – тарихий келишувга эришди. Биз бу номни футболкаларимизга жойлаштиришдан фахрланамиз. Спорт ва тижорат соҳасида муваффақият қозониш учун биргаликда ишлашга тайёрмиз.Ушбу ҳамкорлик клубга 3 йилда 40 миллион евро фойда олиб келади.Жеймс Паллотта, «Рома» президенти
Qatar Airways – клубнинг 90 йиллик тарихидаги 7-расмий ҳамкоридир. Клубнинг сўнгги ҳамкори Wind компанияси эди. «Рома»нинг мазкур компания билан шартномаси 2013 йил ёзида ниҳоясига етган. Клуб шундан бери расмий ҳомий топмаган ва футболкаларда ҳеч қандай ҳомийлар номисиз ҳаракат қилиб келган.
Изоҳ (0)