Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани ИИБ га 22 апрель куни йирик миқдордаги фирибгарлик ҳолати юзасидан мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, 2017 йил 5 сентябрь куни Ғаллаорол туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган Р.С. таниши С.Э. га жиянини Жиззах политехника институтига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, ишончига кириб, ундан 25 миллион сўм олади. Бироқ, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборади.
Р.С. қўлга олинди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)