Mercedes-Maybach концептуал йўлтанламасининг ташқи кўриниши акс этган суратлар тақдим этилди. Янги автомобиль купе ва Vision кабриолети услубида яратилган. Унинг тақдимоти кейинги ҳафтада Пекинда бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
Vision Mercedes-Maybach Ултимате Luxury — бу шинам седан ва йўлтанламасининг гибриди. Машинанинг ташқи кўриниши купе шаклидаги кроссоверни эслатади. Ноодатий ечимлардан бири кузов, панорамали том ва машинанинг орқа ойнасини иккига бўлувчи чизиқ ҳисобланади.
Vision Mercedes-Maybach Ultimate Luxury’нинг салонига тўртта алоҳида ўриндиқ ўрнатилган. Олдинги панелда мультимедиа тизими дисплейи ва рақамли ускуналар панели жойлашган. Салонни жиҳозлашда ёғоч, оқ чарм, алюминий ва олтиндан фойдаланилган.
Автомобиль Хитой бозорига йўналтирилгани учун орқа ўриндиқлар ўртасига анъанавий чой маросими жиҳозлари жойлаштирилган.
Изоҳ (0)