Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас Россиянинг яқин келажакда «Катта саккизлик» форматига қайтиш имкониятини кўрмаяпти. Бу ҳақда у Торонтода G7 бўйича ҳамкасблари учрашувида маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ўшанда G8 деб номланган бирлашмадан Москва 2014 йилда Қрим аннексиясидан сўнг чиқариб юборилган эди.
«Айни дамда бу умуман савол эмас (РФнинг G7 га қайтиши). Россиянинг бу ерда эмаслиги, халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда Қримни аннексия қилиш билан боғлиқ», — деди Маас.
Германия вазири вазиятнинг ўзгариши фақат Россияга боғлиқ эканлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)