Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Фарҳод Ўрозбоевич Эрманов тасдиқланди, деб ёзади «Газета.uz». У шу пайтгача Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани ҳокими бўлиб ишлаган.
Ташкилий масала 21 апрель, шанба куни Бош вазир Абдулла Арипов иштирокида бўлиб ўтган Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида кўриб чиқилган.
Фарҳод Эрманов (1958 йилда туғилган) Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (1981) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети (1996) битирувчиси. Сенатор, парламент юқори палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитаси аъзоси.
1995—1998 йилларда Амударё тумани ҳокими, 2004—2010 йилларда Қорақалпоғистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлиб ишлаган.
2017 йил сентябридан Хоразм вилоятига Илгизар Матёқубович Собиров (2006—2015 йилларда у Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси бўлган) ҳоким бўлган. Маълумотларга қараганда, у соғлиғи туфайли лавозимидан озод этилган.
Изоҳ (0)