Самарқанд шаҳрининг Гўрўғли кўчасида 20 апрель куни соат 01:00 атрофида уч номаълум шахс 1984 йилда туғилган Ф.Аҳмедовни куч ишлатиш билан қўрқитиб, Samsung телефонини олиб кетди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд тумани Қўштамғали маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган С.Нурматов, Гўрўғли кўчасида яшовчи, 1989 йилда туғилган Г.Ашурова ва Пахтачи тумани, Боғбон қишлоғида яшовчи, 1998 йилда туғилган М.Кенжаева содир этгани аниқланди.
Талончилар қўлга олинди.
Изоҳ (0)