Тошкент шаҳридаги «Фидо Бизнес» компаниясида ишлаб келган 36 ёшли дастурчи банкдан пул ўғирлаш гумони билан қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 20 апрель куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБга гумонланувчи устидан хабар келиб тушган.
Унга кўра гумонланувчи 2017 йил январь ойидан ноябрь ойига қадар «компьютер тизимига ғайриқонуний йўл билан кириб, банк ҳисобрақамидан 89 400 доллар пулни конверсион карталарга ўтказиш йўли билан яширин равишда ўғирлаган».
Қўшимча қилишларича, гумонланувчи ушланган. Унинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида жабрланган банк ва шахслар ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)