Жиззах вилоят ИИБ ўтомонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида политехника институти ўқитувчиси Жўрақул Қораев (исм-шариф ўзгартирилган) 4-босқич талабаси Мирсолиҳ Бобожоновдан 100 доллар талаб қилиб, 800 минг сўм пулни ўқув хоналаридан бирида олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мирсолиҳ Бобожонов Ғаллаорол тумани, Сарбазор маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. У айрим сабабларга кўра ўқитувчи Қораевнинг дарсларида қатнашмаган.
Ўқитувчи талабадан қолдирилган дарслар ўрнини «тўлдириш» учун 100 доллар беришни талаб қилади.
Талаба ўқитувчининг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этишга қарор қилган.
Изоҳ (0)