«Яндекс» Тошкентда «Ўзбекистон товарларини қандай қилиб Россияга интернет орқали сотиш мумкин» мавзусига бағишланган семинар ўтказади. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизматига таяниб, Spot хабар берди.
Семинар 25—27 апрель кунлари Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтадиган RF Expo-Russia Uzbekistan 2018 Россия товар ишлаб чиқарувчиларининг кўргазмаси доирасида ўтказилади.
«26 апрель куни бўлиб ўтадиган кўргазма доирасида ўзбек ва рус компаниялари иштирокида тўғридан-тўғри музокалар ҳамда ‘Яндекс’ компанияси томонидан ‘Ўзбекистон товарларини қандай қилиб Россияга интернет орқали сотиш мумкин’ мавзусида семинар ўтказиш режалаштирилган», — дейилади хабарда.
Кўргазма дастурида иштирок этиш учун +998(71) 233−37−99 телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиш лозим.
Изоҳ (0)