Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 18 апрель куни рўй берган оилавий жанжал қотиллик билан якунланди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни соат 12:30 атрофида Тузел даҳасида яшовчи, 1992- йилда туғилган Д.Азизов Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган туман ФҲДЁ биноси олдида турмуш ўртоғи, 1993 йилда туғилган О.Азизова билан можарога боради ва унга пичоқ уриб, жароҳат етказади.
О.Азизова касалхонага келтирилганида ҳаётдан кўз юмди. Д.Азизов қўлга олинди.
Изоҳ (0)