Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида 18 апрель куни «Шўрчи пахта тозалаш» АЖга қарашли омборхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни соат 05:00 атрофида келиб чиққан ёнғин кўрилган чоралар натижасида ўчирилди. Бироқ, омборхона остида бўлган пахта толаси маҳсулотларининг бир қисми ёниб, зарар кўрди.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмагани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)