• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Динамо» бир кунда иккита учрашув ўтказади. ПФЛ нега Про-Лига ўйини муддатини ўзгартирмади?

    Бугун, 20 апрель куни Самарқандда янги футбол мавсумининг очилиш маросими ўтказилади. Вилоятнинг бош жамоаси «Динамо» куннинг ўзида иккита учрашувда иштирок этади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилган.

    Фото: «Динамо»

    Фото: «Динамо»

    Учрашувдан олдин эса стадионда соат 17:00 дан бошлаб, ўзбек футболида «анъана»га айланиб бораётган мусиқий концерт дастури бўлиб ўтади. Унда хонанда ва эстрада қўшиқчилари мухлисларни ўз чиқишлари билан хурсанд этишга ҳаракат қилади.

    Аввалига жамоа соат 18:00 да Тожикистоннинг «Хўжанд» клуби билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ўйин Самарқанд ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти ҳокимиятларининг ҳамкорлиги ва ўзаро келишуви асосида ташкил қилинади.

    Ушбу ўйин якунига етгач эса соат 20:00 да «Динамо» Про-Лига 3-тури доирасида Муборакнинг «Машъал» клубига қарши тўп суради.

    «Трибуна»нинг ёзишича, мазкур ўртоқлик ўйини сабаб Тожикистон футбол федерацияси миллий чемпионат доирасидаги «Хўжанд» ва «Кўктош» жамоалари учрашувини бошқа муддатга қолдирган. Натижада 21 апрель куни ўтказилиши лозим бўлган учрашув кечроқ муддатда ўтказилади.

    Хўш, ўз-ўзидан савол туғилади. Нима сабабдан ПФЛ «Динамо»нинг ўйинини бошқа муддатга кўчирмади? Клуб бу борада ПФЛга хат билан мурожаат қилмадими?

    Масалага ойдинлик киритиш мақсадида ПФЛга мурожаат қилдик.

    Про-Лига 3-туридан жой олган «Машъал»га қарши учрашувни суришни сўраб, «Динамо» футбол клуби эмас, Самарқанд вилояти ҳокимиятидан хат келиб тушди. Тақвим шундоқ ҳам зич эканлигидан келиб чиқиб, қолаверса расмий ўйиннинг аҳамияти ўртоқлик ўйинидан устун туришини инобатга олиб, ПФЛ «Машъал»га қарши учрашувни қолдирмаслик борасида қарор чиқарди ҳамда ҳокимиятга жавоб хатини юборди. «Динамо» эса исталган бўш кунда ўртоқлик ўйинини ташкил қилиши мумкин эди. ЎФА ҳамда ПФЛ Тожикистон билан муносабатлар илиқлашиб бораётганини қадрлайди. Яқинда МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов Душанбеда бўлиб, Тожикистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда футбол федерацияси раҳбарияти билан яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиб қайтди. Келгусида икки мамлакат футбол жамоалари ўртасидаги ўйинлар, албатта, кўпаяди. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам расмий учрашувлар биринчи ўринда бўлиб, ўртоқлик ўйинлари шунга қараб тузилиши керак.

    ПФЛ маъмурияти

    Маълумки, жорий йилнинг 1 март санасида Самарқанд вилояти ва Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти ўртасидаги «Жартепа» ва «Саразм» автомобиль ўтказиш пунктлари қайтадан очилиб, очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ва Сўғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода қатнашганди. Ҳокимлар ўша учрашувда икки давлат вилоятларининг ҳар жабҳада ҳамкорлик қилишига келишиб олган. Бу вақтда эса Про-Лига тақвими ҳали қайтадан тузилмаган эди. Маълумот учун Про-Лига формати ўзгартирилиб, 27 март санасида янги мавсумга қайта қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

    Хўш, ПФЛнинг қарори қанчалик тўғри? Масалага Ўзбекистон ҳамда қўшни Тожикистон давлати дўстлиги, ҳамкорлиги жиҳатдан ёндашиладиган бўлса, ПФЛ Самарқанд ҳокимлиги илтимосини қондириб, «Динамо»нинг «Машъал»га қарши ўйинини қолдириши мумкин эди. Зеро, бу орқали Сўғд вилоятидан келадиган футболчилар ҳамда мухлислар учун бир мунча қулайлик яратилган бўларди. Шу ўринда яна савол пайдо бўлади. Самарқанд вилояти ҳокимлиги мазкур учрашувни ташкил қилишдан аввал Про-Лига тақвимидан хабардормиди?

    Бу борада аниқлик киритиш учун «Динамо» матбуот хизматига мурожаат қилдик.

    Март ойи аввалида Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ва Сўғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода ўзаро учрашувда вилоят жамоларининг ўртоқлик ўйини борасида келишувга эришишган. Шу келишув доирасида «Динамо»нинг 20 апрель куни «Хўжанд» жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши белгиланган эди. Ўртоқлик ўйини Про-Лига ўйинига тўғри келиб қолганлиги сабаб, ПФЛга учрашув муддатини ўзгартириш борасида мурожаат қилинди. Аммо ПФЛ регламентга кўра, ўйин ўз муддатида ўтказилиши керак деган жавобни берди. Бу норасмий ўроқлик ўйини бўлганлиги сабаб, учрашув 18:00 га, мухлислар учун қулай вақтга кўчирилди. Стадионда барча шароитлар муҳайё қилинган. «Динамо» ушбу учрашувга аралаш таркибни ташлайди. Ўртоқлик ўйини икки халқ ҳамкорлиги, дўстлиги белгиси сифатида ташкил этилмоқда.

    «Динамо» матбуот хизмати

    Аввалроқ ЎФА ва ПФЛ келишган ҳолда Суперлига ўйинларини Рамазон ойида ифторлик ҳамда таровеҳ намозлари вақтига мослаштириши маълум қилинганди. Шунингдек, Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон Чемпионати вақтида ҳам Суперлига ўйинлари вақтинча тўхтатиб турилиши аниқ бўлиб улгурди. Бу қарорларнинг мухлислар талабидан келиб чиқиб, қабул қилинаётгани қувонарли.

    Шунингдек, ўйинга 1 ёки 2 кун қолганда эмас, салкам бир ой муддат аввалдан эълон қилинаётгани ҳам мухлисларнинг ноқулай ҳолатга тушишини олдини олади. Аммо шу ўринда тақвим барибир ўзгаришларга учрамоқда. Буни табиий қабул қилиш лозим. Зеро, Европанинг кучли бешлик чемпионатларида ҳам маълум сабабларга кўра (еврокубок ўйинлари сабаб, кубок ўйинлари сабаб) ўйинлар муддати ўзгаради. Аммо ўртоқлик учрашуви сабаб, миллий чемпионатдаги ўйинлар вақти ўзгартирилгани кузатилмаган.

    Шундай экан ПФЛнинг тақвимни ўзгартирмасликка қарор қилганини хато деб бўлмайди.

    20.04.2018, 17:02   Изоҳ (0)   34868
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.