Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«ТурСтат» таҳлил агентлиги МДҲнинг россиялик сайёҳлар шу баҳорда ташриф буюриши учун энг яхши шаҳарлари рейтингини тузди, унда Тошкент 6-ўринни эгаллади, деб ёзади «Kommersant.uz».

Фото: «Nuz.uz»

Фото: «Nuz.uz»

Рейтинг 2018 йил баҳорига белгиланган сайёҳлик сафарлари оммабоплигини таҳлил қилиш натижаларига кўра тузилди.

МДҲ мамлакатлари шаҳарларига россиялик сайёҳлар кўпинча дам олиш кунлари саёҳат қилади.

Тошкентга баҳорда ўртача олти кунга келишиб, яшаш ва еб-ичиш учун суткасига 60 доллар сарфлашади.

МДҲга арзон саёҳатлар бўйича Кишинёв ва Тошкент, «люкс» синфидаги ҳордиқлар учун эса Боку ва Остона етакчилик қилмоқда.

2018 йил баҳорида россиялик сайёҳлар орасида энг оммабоп бўлган шаҳарлар ўнлиги қуйидагича:

  1. Минск (Беларусь)
  2. Остона (Қозоғистон)
  3. Боку (Озарбайжон)
  4. Ереван (Арманистон)
  5. Олмаота (Қозоғистон)
  6. Тошкент (Ўзбекистон)
  7. Кишинёв (Молдова)
  8. Бишкек (Қирғизистон)
  9. Душанбе (Тожикистон)
  10. Ашхобод (Туркманистон)

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди