Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сирдарё вилояти Сардоба туман ИИБ ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан таълим масканида ноқонуний фаолият олиб бораётган ёшлар тарбиячиси- тўгарак раҳбарининг ишларига чек қўйилди. Бу ҳақда «Дарё»га Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати

«Наргиза Алмаматова олдиндан бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, ўз манфаати йўлида муайян ҳуқуқ берадиган ва мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатни тайёрлатиб, уни қалбакилаштириб ва ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб ундан фойдаланди.Бу қилмиши билан у виждон амрига қулоқ тутмади, келажак авлод олдидаги жавобгарликдан қўрқмади», — дейилади хабарда.

Юқоридагиларга асосланиб Наргиза Алмаматова Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 1-қисми, 228-моддаси 2-қисми (расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва ундан фойдаланиш жинояти аломатлари) «б» банди ва 228-моддаси 3-қисми билан айбдор деб топилди.

Ҳозирда ушбу жиноий иш бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда туризм: кеча ва бугун
Маҳаллий
Соғлиқни сақлаш вазири: Таълимда ўзгариш қилмас эканмиз, тиббиёт ҳам ўзгармайди
Маҳаллий
“Оила аъзолари томонидан мунтазам жинсий зўравонликка учраётган болалар ҳам топилади” — Болалар омбудсмани