Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев ва Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Саймумин Ятимов 16 апрель, душанба куни Тошкентда Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди, деб ёзади Sputnik.
Республикалар махсус хизматлари раҳбарлари халқаро терроризм, диний экстремизм, наркотик ва қуролларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш масалаларини муҳокама қилди.
Томонлар минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг устувор йўналишларига тўхталди. Шунингдек, давлат хавфсизлигига умумий таҳдидларни бартараф қилиш масалалари ҳам диққат марказида бўлди.
Изоҳ (0)