Қашқадарё вилоятида 24 ёшли йигит 14 ёшли ҳамқишлоғини дўппослаб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса Чироқчи туманидаги Дам қишлоғида 14 апрель куни соат 20:00 атрофида юз берган. Чироқчи туман Тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими санитари Ж.Қўлдошев шу қишлоқ ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида ўрта мактаб ўқувчиси Қ.Валиевга танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган. Натижада Қ.Валиев воқеа жойида вафот этган. Ж.Қўлдошев қўлга олинган.
Изоҳ (0)