Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан жорий йилнинг 14 ва 15 апрель кунлари маст ҳолда транспорт воситасини бошқарган 37 нафар ҳайдовчиларга ва мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаган 22 нафар ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Бу ҳақда ИИББ расмий сайтида хабар берилди.
Шунингдек, бир ҳафта мобайнида, яъни 2018 йилнинг 9 апрель кунидан 15 апрель кунига қадар жами 18 950 та қоидабузарликлар аниқланди. Булардан, 4574 та қўпол қоидабузарликлар, 112 та маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш, 80 та транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши, 277 та светофорнинг қизил чироғига бўйсунмаслик, 1109 та белгиланган тезликни ошириш. Ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Ҳаракат хавфсизлигининг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан ҳафта мобайнида 3027 та йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланган бўлиб, шундан 1635 таси светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмаслик, 1392 таси белгиланган тезликни меъёридан ошириш ҳолатларидир.
Изоҳ (0)