АҚШнинг алоқа бўйича федерал комиссияси Apple компаниясининг янги рангдаги флагман смартфонининг илк «жонли» суратларини тарқатиб юборди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Тилларанг тусдаги iPhone X алоқа бўйича федерал комиссия офисларига етиб келганлиги тахмин этилмоқда, аммо шуниси ҳайратланарлики, Apple шу пайтгача янги рангдаги iPhone X ҳақида расман эълон қилмаган.
Нашр қайд этишича, алоқа бўйича федерал комиссия жиддий компания бўлишига қарамай, Apple буни расман тасдиқламагунича, тилларанг iPhone X чиқарилгани ҳақидаги маълумот шубҳа остида қолади.
Суратларга қараганда янги тусдаги iPhone X бир қарашда тилларанг iPhone 8 нинг тўқроқ версияси каби кўринади. Тилларанг iPhone 8 нинг юза панели оқ бўлса, iPhone X’ники — қора.
Изоҳ (0)