Тошкентда Meizu М6 смартфони сотила бошлади, деб ёзади «Mobinfo.uz». Унинг 2 Гб тезкор ва 16 Гб доимий хотирали версияси 1 028 700 сўм, 3 Гб тезкор ва 32 Гб доимий хотирали версияси эса 1 150 200 сўмдан сотилмоқда.
Смартфон корпуси поликарбонатдан ишланган. Қурилма 5,2 дюймли ва 1280×720 пикселли IPS-экран, 13 мегапикселли асосий ва 8 мегапикселли олд камера, 8 ядроли MediaTek MT6750 процессори, 3070 мА/соат сиғимли батарея билан жиҳозланган.
Flyme OS6.0 фирма қобиғидаги Android 7.0 Nougat операцион тизимида ишлайди. Бармоқ изи сканери «Уйга» тугмасига ўрнатилган.
Телефонга иккита SIM-карта ўрнатиш мумкин, у LTE тармоқларида ишлай олади. Смартфонда энергияни тежаш режими кўзда тутилган.
Ушбу қурилмани кўрсатилган нархда сотиб олишга «Дарё» нашри кафолат бермайди. Қурилма ва унинг нархи ҳақидаги ахборот фақат танишиш учун тақдим этилган.
Изоҳ (0)