Xiaomi компанияси Black Shark номли ўйин смартфонини тақдим этди. Унинг ўзига хос хусусияти Shark GamePad ўйин контроллери билан ишлай олиши ҳисобланади. Янги қурилма Snapdragon 845 процессори билан жиҳозланган ва олтидан саккиз гигабайтгача оператив хотирага эга. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Смартфон 64 ва 256 гигабайтли доимий хотирага эга кўринишларда тақдим этилган. Қурилма Android 8 Oreo тизимида ишлайди. Уларнинг нархи мос равишда 480 ва 560 долларни ташкил қилади.
Изоҳ (0)