Meizu компанияси ўзининг 15 йиллиги шарафига «юбилей» флагман линейкасини — Meizu 15, 15 Plus ва 15 Lite смартфонларини тайёрламоқда, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru. Интернетда пайдо бўлган «жонли» суратлар шарофати билан улар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш мумкин.
Meizu iPhone X экрани тепасидаги «қош»ни кўчириб ўтирмади, шунингдек, пастки қисмда бошқарув тугмаси қолдирилган. Шу сабабли смартфонни ромсиз деб бўлмайди. Смартфоннинг орқа панели ялтироқ қопламали металлдан ишланган. Юза томондаги пастки тугма кичиккина, шу сабабли у ерга бармоқ изи сканери сиғиши амри маҳол. У корпуснинг ўнг четига жойлаштирилиши тахмин этилмоқда.
Линейкадаги ўртача модель — Meizu 15 5,5 дюйм, 15 Plus — 6 дюймли экранга эга бўлади. Смартфонлар 15 апрель куни тақдим этилиши керак.