Эрон президентининг маслаҳатчиси Али Шерозий 12 апрелда Исроилга нисбатан бир қатор кескин баёнотлар билан чиқди. Шерозий яҳудий давлатини Сурия ишларига кейинчалик аралашиши ва араб республикасининг ҳукумат объектларига зарба бериши оқибатлари ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда EADaily хабар берди.
Эрон етакчиси маслаҳатчисининг сўзларига кўра, агар Исроил ўз режимини қайта ўйлаб кўрмаса, «Тель-Авив ва Ҳайфа чангга айланади».
«Эрон — Сурия эмас. Агар исроилликлар яна бир неча кун яшашни хоҳласа, бу болалар ўйинларини бас қилиши керак бўлади. Эрон Исроилни йўқ қилиб юбориш ва керакли вақтда Тель-Авив ва Ҳайфани чангга айлантириб юбориш имкониятига эга», — деб баёнот қилган Шерозий.
Изоҳ (0)