Россиянинг Хабаровск ўлкасидаги фуқаролик йўлида 13 апрель куни танк йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Танк трассага оғир техникани кўчириш учун чиққан. Ҳарбийларнинг маълум қилишича, ҳайдовчилардан бири техникани йўлдан чиқариб юборган. ЙТҲ оқибатлари тезда бартараф этилган, унинг оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Изоҳ (0)