Маъруф Усмонов Фарғона вилояти Қўқон шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Маъруф Усмонов 2017 йил мартидан бери Судьялар олий кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бунгача у Ўзбекистон Президентининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари, бундан аввалроқ эса Қўқон шаҳри ҳокими (2004—2006 йилларда) сифатида ишлаган.
Қўқоннинг аввалги ҳокими Раҳматали Жалилов 2017 йил апрелида шаҳарга раҳбар этиб тайинланган эди.
Изоҳ (0)