• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Депутат Ўзбекистондаги ОТМларда контракт тўловлари миқдорини камайтиришни таклиф қилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдурашид Абдуқодиров олий таълим муассасаларидаги контракт тўлови миқдорини камайтириш, талабалар қабулини табақалаштирилган тўлов-контракт асосида амалга ошириш таклифини илгари сурмоқда. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Хўш, ушбу таклифлар нималардан иборат ва у одамларга нима беради?

    — Мамлакатда олий таълим муассасаларига қабул квотасининг 30 фоизга яқин қисмини давлат гранти ташкил этади, — дейди Абдурашид Абдуқодиров. — Амалдаги тартибга кўра, тўлов-контракт маблағларининг ярмидан кўпи талабанинг ўзига стипендия сифатида қайтариб берилса, қолган қисми ўқитишнинг бошқа харажатлари учун йўналтирилади.

    Бироқ ҳар йили мамлакатда юзлаб ёшлар контракт тўловларини тўлай олмагани оқибатида талабалар сафидан четлаштирилаётгани, яна минглаб оилалар контракт тўловларини тўлашда қийинчиликларга дуч келаётганини барчамиз яхши биламиз.

    Бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида таътил ойларида талабаларга стипендия тўламасдан, харажатларнинг камайиши ҳисобига, барча таълим йўналишлари бўйича бир ўқув йили учун тўлов-контракт маблағлари миқдорини ўртача энг кам иш ҳақининг уч баробари (тахминан 510 минг сўм) миқдорида камайтириш; ўқув йилининг навбатдаги ярим йили бўйича стипендия тайинланган ҳар бир ой учун стипендиянинг энг кам иш ҳақининг бир ёки бир ярим баробаридан ортиқча қисми ҳисобидан ўқув йили учун белгиланган тўлов-контракт маблағи миқдорини камроқ тўлаш тартибини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда.

    Бу эса бир ўқув йили учун, контракт тўловини 1,6 миллион сўмдан 4,5 миллион сўмгача камроқ тўлаш имконини беради. Талаба ёки унинг ота-онасининг аввалдан тўлаган контракт тўлови маблағи ҳисобидан, кейинчалик унинг бир қисмини стипендия қилиб берилаётганини инобатга олсак, юқоридаги таклифни амалиётга жорий этиш адолатлироқ бўлади ҳамда талабалар ва уларнинг ота-оналари учун катта қулайликлар яратади.

    Шунингдек, ушбу таклиф лойиҳасида, тўлов-контракт шартномаси асосида қабул қилинган энг кўп балл тўплаган талаба ҳам, энг кам балл тўплаган талаба ҳам бир хил миқдорда тўлов-контракт маблағини тўлаётгани абитуриентларнинг юқори балл тўплашга бўлган интилишларининнг камайишига олиб келаётганлиги сабабли олий таълим муассасаларига талабалар қабулини табақалаштирилган тўлов-контракт асосида амалга ошириш таклиф этилмоқда.

    Унга кўра, таълим йўналиши бўйича ажратилган квота асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг, қоида тариқасида, юқори балл тўплаган биринчи 12 фоизи тўлиқ давлат гранти асосида, талабаликка тавсия этилган кейинги ҳар 12 фоиз абитуриентлар белгиланган тўлов-контракт маблағи миқдорининг мос равишда 35, 60 ва 80 фоизини, қолган 52 фоиз абитуриентлар эса тўлов-контракт маблағи миқдорининг 100 фоизини тўлаш асосида ўқишга қабул қилиниши назарда тутилмоқда.

    Ушбу таклифни соддароқ тушунтирадиган бўлсак, амалдаги тартибга кўра, бир таълим йўналишига қабул қилинган 100 нафар талабанинг 27 нафари давлат гранти асосида, қолган 73 нафар талабанинг ҳар бири, мисол учун ўртача 7 миллион 250 минг сўмдан тўлаб (жами 529 250 000 сўм) ўқийди. Таклифга кўра эса, тўплаган баллига қараб дастлабки 12 нафар талаба тўлиқ давлат гранти ассосида, кейинги 12 нафар талаба тўлов контракт миқдорининг 35 фоизини ёки 2 миллион 538 минг сўм, кейинги 12 нафар талаба тўлов контракт миқдорининг 60 фоизини ёки 4 миллион 350 минг сўм, навбатдаги 12 нафар талаба эса тўлов контракт миқдорининг 80 фоизини ёки 5 миллион 800 минг сўм, қолган 52 нафар талаба эса тўлов контракт миқдорини тўлиқ яъни, 7 миллон 250 минг сўмини тўлайди.

    Агар таклифнинг контракт тўловини камайтириш бўйича билдирилган қисми инобатга олинса, юқоридаги контракт тўлови миқдорлари яна ҳам камаяди. Ушбу таклиф қўллаб-қувватланган тақдирда абитуриентларнинг юқори балл олиш учун билимли бўлишлари янада рағбатлантирилади; тўлов-контракт маблағларини тўлашда фуқароларга тушадиган юк камаяди; тўлов-контрактдан тушадиган маблағ умумий маблағга нисбатан жами 0,5 фоизга, яъни 6 миллиард сўмга яқин миқдорда ортади ҳамда тўлов-контракт пулини 100 фоиз тўлайдиган талабалар сонини 20 фоиз камайтиришига эришилади.

    14.04.2018, 11:53   Изоҳ (0)   50718
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бўз туманида ёнғин ўчириш қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди

    14.04.2018, 11:00

    Ўзбекистондаги шаҳар ва туманларда адлия бўлимлари ташкил этилади

    14.04.2018, 10:00

    Илҳом Норқулов Марказий банк бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди

    14.04.2018, 09:33

    Қорақалпоғистонлик божхоначилар ноқонуний сақланаётган қурол ва ўқ-дориларни аниқлади

    13.04.2018, 23:45

    Олмаотада ўзбек қишлоқ хўжалик техникаси ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда

    13.04.2018, 23:33

    Наманган шаҳрининг Маънавият кўчасида собиқ куёв қайнонасини калтаклади

    13.04.2018, 23:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Қозоғистон Женнифер Лопес концертидан қанча даромад топди? 

    14 август, 09:30

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонликлар хориждаги ҳарбий можароларда қатнашмасликка чақирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 11:33

    Португалияда 100 килограммлик аёл тасодифан эрини босиб ўлдириб қўйди

    Дунё | 14 август, 11:20

    Германия АҚШнинг Украинага мўлжалланган 500 млн долларлик қурол-яроғ пакетини молиялаштиради

    Дунё | 14 август, 11:14

    “Путин урушни тўхтатмаса, охири жуда ёмон бўлади” — Трамп

    Дунё | 14 август, 11:00

    “Кейинги 48 соат ҳал қилувчи”: Украина армияси Донбассдаги муҳим шаҳарда қуршовда қолиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:49

    “Манчестер Сити” “Монако” футболчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр

    Спорт | 14 август, 10:27

    Бир урушдан бошқасига: Ғазодаги фаластинликлар Жанубий Суданга кўчирилиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:21

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Раъно Шодиева, совғалар “ёмғири”остида қолган Жей Ло, Юлдуз Усмонованинг бир куни қандай ўтади?

    Маданият | 14 август, 10:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.