Наманган шаҳридаги Маънавият кўчасида 11 апрель куни бу номга буткул зид ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни соат 15:30 атрофида 1985 йилда туғилган йигит собиқ қайнонасини уйи йўлагида калтаклайди.
LG мобил телефони ва пуллари бўлган қўлидаги сумкаси, қулоғидаги зиракларини ечиб, олиб кетади.
Кўрилган чоралар натижасида собиқ куёв қўлга олинди.
Изоҳ (0)