Янги Зеландияда янги нефть ва газ конларини излаш тақиқланди. Мамлакат бош вазири Жазинда Ардерн ҳукуматнинг мазкур қарорини ҳимоя қилган ҳолда, зарарли чиқиндиларни тежаш вақти келганини маълум қилди ва бу ҳеч қандай иш ўрнини йўқ қилмаслигини ваъда қилди. Бу ҳақда EADaily хабар берди.
Нефть ва газ қидиришга қўйилган тақиқ қисқа вақт ичида кучга киради, бироқ у аввал берилган рухсатномаларга таъсир қилмайди.
Мухолифат ҳукумат қарори мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятга салбий таъсир кўрсатишини, ўн минглаб кишиларни ишдан, бюджетни эса даромадларнинг маълум қисмидан маҳрум қилишини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)