Тошкент шаҳри, Олмазор тумани ИИБга 11 апрель куни йирик миқдордаги фирибгарлик ҳолати юзасидан мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Тақдим этилган ҳужжатларга кўра, 2015 йил 25 сентябрь куни Нозимахоним кўчасида яшовчи, 1971 йилда туғилган Ж. Наджимов 1978 йилда туғилган Ж. Юлдашевга Россиядан арзон нархда гуруч олиб келиб беришни ваъда қилади. Ишончига кириб, ундан бунинг учун 500 миллион сўм олади.
Бироқ ваъдасини бажармай, пулларни эҳтиёжи учун ишлатиб юборади.
Кўрилган чоралар натижасида Ж. Наджимов қўлга олинди.
Изоҳ (0)