• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда солиқ ислоҳотидан сўнг маош камайиб, даромад солиғи ставкаси кўпаядими?

    Ўзбекистонда бугунги кунда солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси бугунги кунда қизғин муҳокама қилинмоқда. Кўпчиликни иш ҳақидан олинадиган даромад солиғи билан боғлиқ ўзгаришлар қизиқтираётгани табиий ҳол. Иқтисодчи Ҳамза Сариев ЎзА саҳифаларида бунга муносабат билдирган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Шу йилнинг 7 апрель куни «Kun.uz» сайтида Қаҳрамон Аслановнинг «Ойлигимнинг қолгани қани? Янги солиқ тизими маошга қандай таъсир қилади?» сарлавҳали таҳлилий мақоласи эълон қилинди. Мутахассис сифатида муаллифнинг фикрлари ва ҳисоб-китобларини жўяли деб ҳисоблайман. Муаллиф айтганидек «ҳисоб-китоблар бироз умумий тақдим этилмоқда».

    Кўпчилигимиз ягона солиқ ставкасини 25 фоиз қилиб белгилаш таклифи билдирилаётганидан хабардормиз, холос. Агар янги солиқ концепциясида Қаҳрамон Асланов таҳлилидаги тартиб-таомил назарда тутилаётган бўлса, унинг фикрларини маъқуллаймиз.

    Орадан икки кун ўтиб, 9 апрелда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталида Мансур Тангишевнинг «Ойлигингиз камаймайди. Янги солиқ тизими маошга ижобий таъсир қилади» сарлавҳали мақоласи эълон қилинди. Қаҳрамон Асланов мушоҳадаларига жавоб тарзида берилган ушбу мақолада муаллиф ойликларнинг камаймаслигини, янги концепция ижобий ўзгаришларга асос бўлишини таъкидлайди. Муаллифлар ўртасида ҳакамлик қилмоқчи эмасман. Бироқ Тангишевнинг иш берувчи (корхона) тўлайдиган ЯИТ билан ишчининг даромад солиғини аралаштириб юборганлиги тушунарсиз ҳолат.

    «Максимал салбий натижа сифатида ойлик ошмаслиги мумкин холос, бироқ бу ҳам ҳақиқатдан анча йироқ. Чунки ойлик оширилиши бозордаги умумий нархлар тенденциясига кўра амалга оширилиши лозим бўлган чора. Бу муаллифнинг ойликлар камайиши ҳақидаги фикрлари тўғри эмаслигини билдиради», деб ёзади М.Тангишев.

    Ислоҳот янгилаш, яхшилаш, дегани. Мен ислоҳотни жамиятдаги муайян хасталикни даволовчи шифокорларга ўхшатаман. Пул, вақт сарфлаб шифохонада ёцаг-у, у ердан тузалмасдан чиқсак ким айбдор бўлади, шифокорми? Шундай экан, ислоҳот албатта яхшиликка хизмат қилиши шарт.

    Умуман олганда, икки муаллифнинг ҳам мутахассис сифатидаги фикрлари тўғри. Лекин гап ойлик маошнинг миқдори ҳақида кетаётгани йўқ. Мақсад – солиқ ставкасини пасайтириш.

    Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Бекзод Мусаевнинг «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилишича, солиқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича Президент томонидан белгиланган асосий вазифалар қуйидагилар:

    1. Солиқларни соддалаштириш;

    2. Солиқларнинг сонини қисқартириш;

    3. Солиқ ставкаларини пасайтириш.

    Ислоҳотларни қўллаш учун илғор хорижий давлатлар, Жанубий Корея, МДҲ давлатлари тажрибаси билан танишиш, маъқул бўлган қисмларини қўллаш назарда тутилган.

    Б.Мусаевнинг таъкидлашича, даромад солиғи бўйича ЯИТ (25  фоиз) ва даромад солиғи (шкала бўйича) бирлаштирилиб, 25 фоиз миқдорида ходимдан ушлаш таклиф қилинган. Яъни, ЯИТ (25 фоиз) ва шкала бўйича 22,5 фоиз+8 фоиз пенсия фондига жами тахминан 52 фоизли солиқни 25 фоизга камайтирилди, деган хулоса қилинади. Бу қанчалик тўғри эканини тушуниш осон бўлиши учун, аниқ мисолларда кўриб чиқамиз.

    Амалдаги солиққа тортиш тизимида: 

    Айтайлик, «Альфа» компанияси ходимга 1 миллион сўм иш ҳақи ҳисоблади. Ўша пайтда 250 минг сўм ЯИТ ҳисобланади. Бу компания томонидан тўланадиган тўлов. Ходимдан 74 минг 574 сўм даромад солиғи, 80 минг сўм пенсия фондига, жами 154 минг 574 сўм ушлаб қолинади. Ходим қўлига 845 минг 426 сўм олади. Бошқача айтганда, ҳисобланган иш ҳақининг 15,5 фоизи ушлаб қолинади.

    Янгича солиққа тортиш тизимида: 

    Худди ўша компания ходимга 1 миллион сўм иш ҳақи ҳисоблади. Ходимдан 25 фоиз ягона солиқ, яъни, 250 минг сўм ундирилади ва у қўлига 750 минг сўм олади. Агар бошқача тартиб кўзда тутилмаган бўлса, 95 минг 426 сўм (9,5 фоиз) кўпроқ ушлаб қолинади. Хулоса қилиш эса ўзингиздан.

    «НТВ» газетасининг бош муҳаррири Михаил Перпер: «Экспертларнинг фикрича, амалда бу солиқ ходим ва бизнес ўртасида иккига бўлинади – тегишинча 10 ва 15 фоиз бўлиб», деган фикр билдирган. Агар шундай бўлса, нега бу концепция лойиҳасида акс эттирилмаган? Механизми тўғрисида ҳеч нарса билмаймиз. Солиқ концепциясининг эълон қилинган лойиҳасида айнан қандай вариант таклиф қилинаётганини билиш имкони йўқ. Шунинг учун ҳозирча қатъий фикр билдира олмаймиз. Концепция муаллифлари ушбу масалада аниқлик киритиб, маълумот беришса, айни муддао бўлар эди.

    Маълумот учун, қўшни давлатлар тажрибасига қарайдиган бўлсак, Россияда 12 фоиз + (1 фоиз пенсия фондига), Қозоғистонда даромад солиғи 9,5 фоиз, ЯИТ 3,5 фоиз, Қирғизистонда 10 фоиз, Грузияда 20 фоиз, Беларусда 13 фоиз даромад солиғи ушланади.

    13.04.2018, 21:06   Изоҳ (0)   33736
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёевга Сирдарёдаги саноат корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойиш этилди

    13.04.2018, 20:47

    Россияда блокланган Telegram, Евроиттифоқдаги 14 минг ўзбекистонлик, сифатсиз йўлларни танқид қилган Мирзиёев ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    13.04.2018, 20:25

    ЮНЕСКОнинг «Ўрта Осиёда ўқитувчилар билан барқарор ривожланиш» лойиҳаси иштирокчилари Ўзбек тили ва адабиёти университетига ташриф буюрди

    13.04.2018, 18:45

    Ўзбекистондаги «Аёллар маслаҳат марказлари»нинг ишонч телефонлари иш бошлади

    13.04.2018, 17:26

    Тошкентда юз берган ЙТҲда ҳайдовчи ва унинг 2 йўловчиси ҳалок бўлди

    13.04.2018, 17:14

    Шавкат Мирзиёев Гулистондаги «Билимдонлар» масканида бир гуруҳ ижодкорлар билан мулоқот қилди

    13.04.2018, 16:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда 8-қаватдан тушиб кетган сайёҳ ўлиб, сўнгра тирилди

    Дунё | 22 июн, 23:50

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ювентус” Марокаш клубини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Спорт | 22 июн, 23:24

    Хитойда чивиндек келадиган ҳарбий дрон ишлаб чиқилди (видео)

    Дунё | 22 июн, 23:05

    Суриядаги черковда худкуш террорчи ўзини портлатди (видео, фото)

    Дунё | 22 июн, 22:39

    Суперлига. “Пахтакор” “Қўқон-1912”ни, “Шўртан” “Сурхон”ни мағлуб этди

    Спорт | 22 июн, 22:33

    Эрон олий раҳнамоси ўз ўлими эҳтимолига ворисларини танлади — NYT

    Дунё | 22 июн, 22:06

    АҚШ ҳужумига жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпмоқчи. Бу нимани англатади? 

    Дунё | 22 июн, 21:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.