13 апрелнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Москва суди Россияда Telegram’ни блоклашга рухсат берди. Суддан рухсат олган «Роскомнадзор» оммабоп мессенжерни тақиқланган сайтлар рўйхатига қўшди.
2. Шавкат Мирзиёев: Йўл қурилишига шунча пул ажратяпмиз. Лекин йўлларимизнинг сифати йўқ. Президент 13 апрель куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.
3. Евроиттифоқда Ўзбекистоннинг 14 мингга яқин фуқароси расман истиқомат қилмоқда. Энг кўп ўзбекистонликлар Чехияда. Италияда 1,3 минг ўзбекистонлик яшаётгани айтилмоқда.
4. Қозоғистон 2019 йилда Ўзбекистонга автомобиллар етказиб беришни режалаштирмоқда. «Азия Авто» Қозоғистондаги йирик автозавод бўлиб, корхонада Chevrolet, Kia, Skoda ва Lada автомобиллари йиғилади.
Изоҳ (0)