Президент Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрининг Алишер Навоий номидаги «Билимдонлар» масканида бир гуруҳ ижодкорлар билан мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган имкониятлар, одамлар турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар моҳияти ҳақида сўз борди.
Ижодкорлар давлат раҳбарининг «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори уларга катта мамнуният, ишонч ва руҳ бағишлаганини таъкидлади.
Изоҳ (0)